"Севилья" ҳужумчиси Ламела елкасидаги жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди

Alisher
4 дек 2021
"Севилья" ҳужумчиси Эрик Ламела машғулотларда елкасидан жиддий жароҳат олди.

Жароҳат сабаб у тўрт ойга сафдан чиқди.

Ушбу ҳафтада Эрик операция қилинади, дастлаб клуб шифокорлари буни четлаб ўтишни хоҳлашган эди. У март ойи ўрталарида машғулотларга қайтиши мумкин.

Аргентиналик футболчи жорий мавсум "Севилья" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS