"Севилья" форварди Испания терма жамоаси тарихидаги энг ёш сардорга айланди
09 июн 2021 00:36
Янгиликлар
"Севилья" форварди Испания терма жамоаси тарихидаги энг ёш сардорга айланди
"Севилья" ҳужумчиси Брайан Сальватьерра Испания терма жамоаси таркибида Литвага қарши ўртоқлик учрашувида сардорлик боғичини тақиб майдонга тушди.

Ҳозирда ҳужумчининг ёши 20 ёш-у 117 кунни ташкил қилмоқда ва у Испаниянинг 101 йиллик тарихидаги энг ёш сардорга айланди. У 1922 йилда 20 ёш-у 318 кунлигида испанлар сардори бўлган Жозепа Смитьердан ўзиб кетди. Ушбу рўйхатнинг учинчи поғонасида "Атлетико", "Ливерпуль" ва "Челси" собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес (21 ёш-у 167 кун) қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Брайан Хиль Сальватьерра ПСЖ ҳужумчиси Неймар билан таққосланади ва "Барселона" футболчини сотиб олишга қизиқмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар