UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  9 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

"Барселона" финалда жавобсиз бешта гол уриб Испания кубогини қўлга киритди Янгиликлар

"Барселона" финалда жавобсиз бешта гол уриб Испания кубогини қўлга киритди

Испанияда кубок соҳиби номи маълум бўлди.

Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида ўтадиган ҳал қилувчи беллашувда "Севилья" ва "Барселона" жамоалари ўзаро беллашадилар. Ана шу учрашувдаги воқеаларни бевосита шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


Севилья

Кубок Испании . final-тур

22/04/2018, 01:30

5
:
0
Тугади

Барселона

Луис Суарес - 14', Лионель Месси - 31', Луис Суарес - 40', Андрес Иньеста - 52', Филиппе Коутиньо - 69'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 67500 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
34'  Габриэль Меркадо
38'  Серхио Эскудеро
46'  Хоакин Корреа (Сандро Рамирес)
74'  Франко Васкес
82'  Пабло Сарабия (Мигель Лайюн)
86'  Франко Васкес (Hoлитo)
14'  Луис Суарес
14'  Филиппе Коутиньо
31'  Лионель Месси
31'  Жорди Альба
40'  Луис Суарес
40'  Лионель Месси
52'  Андрес Иньеста
52'  Лионель Месси
67'  Андрес Иньеста
69'  Филиппе Коутиньо
74'  Серхио Бускетс
76'  Серхио Бускетс (Паулиньо)
82'  Филиппе Коутиньо (Усман Дембеле)
88'  Андрес Иньеста (Денис Суарес)


Испания кубоги
Финал

22.04.2018
"Ванда Метрополитано", Мадрид
"Севилья" - "Барселона"
Бош ҳакам:
Жесус Гил

«Севилья»: Сория, Навас, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Н'Зонзи, Банега, Сарабия, Корреа, Васкес, Мурьель.

«Барселона»: Силлессен, Серхи Роберто, Пике, Юмтити, Альба, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Коутиньо, Месси, Луис Суарес.

Захирадагилар: тер Штеген, Семеду, Вермален, Паулиньо, Дембеле, Денис Суарес, Алькасер.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

Учарашувни кутилгандек "Барселона" катта устунлик билан бошлади. Иньеста-Месси-Суарес учлиги рақибни саросимада ушлаб туришибди...

Ухххх. Мессининг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Давид Сория ажойиб "сейв"и орқали бартараф этди. Қойил!

ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! Тезкор қарши ҳужумдан кейин Коутиньо чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва Суаресга тўпни узатди. Луис эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол этди -1:0.

28-дақиқа. Андреас Иньестанинг жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини билан "кўришиб", майдонга қайтди...

ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Алба-Месси-Алба-Месси комбинациясидан кейин Лео чап оёғида яқин масофадан дарвоза тўрини "йиртиб" юборадиган зарбасини йўллаб, ҳисобни оширди -0:2.


ГООЛЛЛЛЛ!!! "Барселона" ҳисобни йириклаштирди! Месси ва Суаресни тўхтатиб бўлмаяпти. Бу гал Суарес майдон марказида Месси билан "девор-пас" услубини амалга оширди ва дарвозабон била бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни йириклаштирди -0:3

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!


Иккинчи бўлим бошланди!

ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Мессининг заргарона пасидан кейин Иньеста рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва усталик билан дарвозабонни доғда қолдириб, бўш қолган дарвозани ўткир бурчак остида ишғол этди - 0:4.

62-дақиқа. "Севилья"нинг учрашувдаги энг хавфли ҳужуми.... Силессен жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди... Тасанно Яспер!

Пеналти! Севилья дарвозасига. Тўп олдида Коутиньо.. зарба.. ГОЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! 0:5

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
"Барселона" - Испания кубоги соҳиби!

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика