"Севилья" 1,5 млн. евро бадал пули эвазига Сампаолини Аргентина терма жамоасига қўйиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
5 май 2017
Агар Аргентина футбол ассоциацияси "Севилья" устози Хорхе Сампаолини мамлакат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинламоқчи бўлса, улар испанларга бадал пули тўлашига тўғри келади.
Бу ҳақда Андалусия клуби президенти Хосе Кастро эълон қилди.
"Севилья" ва Сампаоли ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади ва уни ўз жамоасига мураббий этиб тайинламоқчи бўлганларга бадал пули бор. У билан шунчаки хайрлаша олмайман. Ёки улар пулни тўлашади ёки у шартномани охиригача бажаради. Кўрамиз, ким у учун пул тўлар экан. Масала муҳокама қилинмайди, чунки мураббийнинг ишидан мамнунмиз" - дейди Кастро.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Espana