Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди

Mirjalol Normatov
1 май 2025
Айни дамда Италиянинг "Комо" жамоасини бошқариб бораётган Сеск Фабрегас футболчилик фаолияти давомида унга устозлик қилган энг яхши мураббий номини айтди.

"Арсен Венгер - менга мураббийлик қилганлар ичидаги энг яхшиси. Айниқса ҳозир мен мураббийлик фаолиятимнинг энг бошланғич нуқтасидаман ва Венгер менга маёқ вазифасини бажариб бермоқда. У ҳар бир ўйиндан кейин менга ёзади", - деди Фабрегас "Corriere dello Sport" нашрига.

"Комо" А Серия турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Фабрегас 2004-2011 йиллар давомида "Арсенал" таркибида ўйнаган ва 303 ўйинда қатнашиб, 57 гол ва 95  ассист қайд этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport