

"Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай, у дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси. У барчасини қилмоқда ва катта энергия баҳш этмоқда. Унинг бу ўйинда рақибларидан неча бор тўп олиб қўйганини билмайман. У ажойиб тарзда тўп билан олдинга ҳаракатланади ва катта ҳудудни ёпади.
У билан ёнма-ён ўйнаш - ажойиб туйғу. Албатта, у майдонда бўлмаган пайти, бизга керак бўлади. У ЖЧни ютган, энди Чемпионлар Лигасини ҳам, аммо ҳали ҳам камтар инсонлигича қолмоқда.
У учун мамнунман. Канте - бу жамоанинг катта қисми. Мен у билан бир неча йиллардан буён ўйнаётганимиздан жуда ҳам мамнунман", - дейди испан.



