Серхио Рамоснинг елкаси операция қилиниши мумкин
10 ноя 2015 12:55
Янгиликлар
Серхио Рамоснинг елкаси операция қилиниши мумкин
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг чап елкаси операция қилиниши мумкин.
Испания терма жамоаси футболчиси бугун тиббий кўрикдан ўтади ва натижалардан Рамоснинг қачон сафга қайтиши аниқ бўлади.
Серхио Рамос "Севилья"га қарши учрашувда "қайчи" услубида гол уради, аммо майдонга ноқулай йиқилгани туфайли, унинг чап елкаси жароҳат олади.
Фикрлар