

"Бир йил олдин терма жамоани тарк этишга қарор қилдим. Ўз ватаним шарафини ҳимоя қилиш мен учун нимани англатишини барча яхши билади. Вазият тақозо қилса, келгусида нима бўлишини ким билади дейсиз?" - деди Серхио Рамос.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳимоячи миллий терма жамоада майдонга тушиш бўйича рекорд қайд этган - 180 та учрашув (23 та гол урган). "Қизиллар" таркибида у 2010 йилги жаҳон чемпионати, шунингдек, Евро-2008 ва Евро-2012 ғолибига айланган.



