UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57МЮ ва Португалия терма жамоаси собиқ хавбеки Нани 38 ёшида фаолиятини якунлади  1 00:24Мбаппе — Дешамнинг уни терма жамоага чақирмаслика қарори ҳақида: "Агар у хоҳласа, айтади. Аммо, мен ҳеч нарса дея олмайман"  0 00:10"Наполи" — "Лацио". Мактоминей, Кварацхелия ва Лукаку асосий таркибда  0 00:05"Атлетико" — "Севилья". Симеоне, Альварес ва Гризманн асосий таркибда  0 23:26АПЛ. "Челси" "Тоттенхэм" уйида 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда ғалаба қозонди  32 23:15Нуньес "Ливерпуль"дан кетиши мумкин  1 22:20Винисиус жароҳатдан қайтди  4 21:46Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" — "Монпелье" ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди!  24 20:56АПЛ. "Арсенал" катта устунликка қарамай, меҳмонда "Фулхэм"ни мағлуб этолмади  10 20:55Лига 1. "Ланс" ўз майдонида "Монпелье"дан устун келди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  11 20:26РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Факел"ни мағлуб этди, Файзуллаев 87 дақиқа ўйнади  9 20:12"Ливерпуль" Салаҳга ўринбосар топди  4 19:35Хави: "Испания терма жамоасида Месси йўқ эди, аммо биз ЖЧни ва икки бор Еврони ютдик"  43 18:54Эндрик қишда "Реал"да қоладими?  1 17:03Фонсека "Милан"дан кетиши мумкин?  5

Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди Янгиликлар

Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Сервер Жепаров "Финт Тураева" (Тўраев финти) подкастида нима учун бир пайтлар Европага ўйнамагани ҳақида гапириб берди.

- Осиёнинг энг яхши футболчиси номига овоз беришда Кейсуке Хонда ва Шинжи Кагава каби футболчиларни ортда қолдиргансиз. Улар Европада жуда кўп ва яхши савияда ўйнашди. Нега сизга у ерда ўйнаш насиб этмаган? Фаолиятингиз давомида қандай вариантлар ва таклифларга эга бўлгансиз?

- "Айнтрахт"дан жуда яхши таклиф тушган. 2005 йилда кўрикка борганман ва у ерда 10 кун бўлганман. Дарвоқе, Асрор Алиқулов билан бирга борганмиз. Клубга маъқул келганимни ва мени сақлаб қолмоқчи эканликларини айтишди. Фақат "Пахтакор" билан трансфер суммасини келишиб олишгина қолган.

Бироқ "Пахтакор" билан беш йиллик шартномам бор эди ва бу "Айнтрахт"га ўтишимга тўсқинлик қилган. Мен клуб раҳбарлари билан гаплашдим ва уларга айтдим: "Ахир, яхши таклиф тушса, мени қўйиб юборишингиз бўйича келишиб олгандик". "Пахтакор" шундай жавоб берди: "Ҳали ёшсан, сенда Европага кетиш имконияти яна бўлади, ҳозирча сен бизга кераксан, таркибда ўрнингни босадиган ҳеч ким йўқ". Ўшанда мен 23 ёшда эдим.

Якунда мен кетмадим, бошқа таклифлар бўлса-да, "Пахтакор"да қолдим. Қурбон Бекиевич Бердиев мени "Рубин"га олиб кетмоқчи эди: раҳбариятга қўнғироқ қилди, масалани ҳал қилмоқчи бўлди, ҳатто ўзи ҳам шу ерга келди. Бу, менинг фикримча, 2006 йил эди (бир неча йил ўтгач, 2008 ва 2009 йилларда "Рубин" Россия чемпиони бўлди – таҳририят). Аммо яна келишувга эришиб бўлмади.

Бир неча марта агентлар бир нечта вариантни таклиф қилган. Масалан, Англияга, Чемпионшипга (Англиянинг иккинчи дивизиони). Бироқ ўшанда терма жамоада кўп ҳам ўйинлар ўтказмагандим. Афсуски, мен бу қайси клуб эканлигини билмайман – шунчаки кетишим керак эди, балки шартнома имзолаган бўлардик. 2008 йилда Россия жамоалари билан Туркиядаги йиғинда яна бир ой ўтказдик: мен "Амкар"га, Кападзе "Кубан"га, Нестеров Нальчикнинг "Спартак" жамоасига йўл олган. "Пахтакор" раҳбарияти бошқа жамоаларда ўзимизни синаб кўриш учун юборганди, лекин бу яна натижа бермаган.

Кета олмаганим ачинарли, албатта. Агар ўша пайтларда менинг ўрнимда "Пахтакор"да ёш ва иқтидорли футболчи бўлганида, улар мени алмаштирган, мен эса хотиржам Европага кетган бўлардим. Мен клубга қандайдир тарзда панд бериб қўйиш ёки жамоанинг ўйин тизимини бузишни хоҳламагандим. Европада ўйнашни жуда истардим, бу менинг орзум эди.

Сервер Жепаров иштирокидаги "Финт Тураева" (Тўраев финти) подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
25 ноя 13:48:18
ERKIN FIKR
MTJni miyasi edi
Maestro
+3   
25 ноя 11:57:45
царь справедливости
Анча ақлли футболчи эди! Истедоди яхши эди. Рахмат қилган мехнатлари учун.
+2   
25 ноя 14:43:45
ZJI ACM
2008-yil boshida Jeparov va Kopadze ikkalasi ham katta pul evaziga Bunyodkorga ketishadi, õsha payt ham Rossiya chempionatidan taklif bõlgan ekan nega ketishmagan? Yevropa futboli orzusi bôlgan bõlsa.
+2   
25 ноя 13:04:58
Murodjon Muhtorov
Men uchun UZB va Osiyoda eng yahshi o'yinchi
+2   
25 ноя 12:52:51
Javohir Jafarov
Bizani futbolchilar kimi eshitsam mashnaqa gap gapirishadi. Man tushunmiman nimaga agentlari yordam berishmidi bizada? Yoki futbolchini yaqinlari. O'zbek klublarga tushuntirsa bo'ladimi Yevropadan taklif bir marta bo'ladi, iltimos qo'yvor mani dib. Eldor Shomurodov bn Abbos Fayzullaev Bunyodkor bn Paxtakorga ko'ndalang qo'yib ketganini to'g'ri dib hisobliman. Boshqa hamma futbolchilarga shunaqa qilishi maslaxat beraman.
+2   
25 ноя 11:53:38
Aziz Yuldashev
Подкаст номини ёрворишибди лекин
+1   
26 ноя 19:41:09
AzamatNasaf
Джепаров зур уйинчи булган, локин тренер буломаса керак, U-16 дан биламан
+1   
26 ноя 11:41:22
Bu shunchaki o'yin
Jeparovda texnika fikrlash a'lo edi. Manimcha Yevropa uchun jismoniy imkoniyatlarigina kamlik qilardi. (Salto bunda rol uynamaydi))
+1   
25 ноя 16:58:50
BXZ BXZ
ZJI ACM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2008-yil boshida Jeparov va Kopadze ikkalasi ham katta pul evaziga Bunyodkorga ketishadi, õsha payt ham Rossiya chempionatidan taklif bõlgan ekan nega ketishmagan? Yevropa futboli orzusi bôlgan bõlsa.
Ту́грисини айтмабди Сервер чунки ойлик маошни Бунёдкор икки баравар ку́прок берган Европа жамоаларидан .
   
25 ноя 21:01:16
Odilbek Abdushukurov
Bir tomondan u paytda klublarimiz agentliklar va transferlar bilan ishlash bo‘yicha no‘noq bo‘lgan. Ikkinchi tomondan, bizni futbolchilar Yevropaga borgisi kelmaydi (ular ketsa, o‘rnini bosadiganlar topilaverardi, yoshlarga joy bo‘shatish kerak). Djeparov, Ahmedovlar bemalol kuchli chempionatlarda o‘ynab ketardi. Pulni tanlashgan ular, menimcha.
   
25 ноя 20:43:29
TeMuR1994
aqilli ediyu lekin harakatlari juda sekin va kuchsiz edi borgani bilan oynab ketishi qiyin edi shunchun hafa bolma sarvarjon
   
25 ноя 19:06:28
Nod34 34
Eng qiziĝi 2011 yil Òzbekistonni eng yaxshi uyinchisi O.Axmedov,
Osiyoni èng yaxshi òyinchisi S Jeparov, manimcha soqqa otilgan...
   
25 ноя 18:58:55
Grand Grand
Жисмоний тайёргарлиги жавоб бермасди Серверни бакувват футболчи эмаску Европада бир уриб учириб юборади
   
25 ноя 17:44:10
Бахтиёр Ашуров
ZJI ACM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2008-yil boshida Jeparov va Kopadze ikkalasi ham katta pul evaziga Bunyodkorga ketishadi, õsha payt ham Rossiya chempionatidan taklif bõlgan ekan nega ketishmagan? Yevropa futboli orzusi bôlgan bõlsa.
Ўша йиллар олий лигани олтита жамоасини молиявий таъминоти нефти - газни бўйнида эди. Шунинг учун футболчиларимизнинг россияга боришлари кескин қисқариб кетганди. Унгача термамизнинг асосини россияда ўйнайдиган футболчилар ташкил этишган. Нефти - газ ҳомийилиги бошлангандан кейин. Термада легионерлардан бор -йўғи Шацких Денисов ва Гейнрихлар ўйнарди. Пахтакорни асосий таркиби ( О. Аҳмедовдан бошқаси) тўлиғича бунёдкорга ўтиб кетди. Бунёдкор таркибига киролмаган яхши футболчиларни барчаси насафда йўнаган!
   
25 ноя 16:22:06
ABDUSALOM ZHURAEV
"Тўраев финти" Лутфуллоникими?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика