Сержиу Консейсау «Лестер»ни бошқаришни истамади

Narzulla Saydullayev
27 фев 2017, 07:25
«Нант» устози Сержиу Консейсау «Лестер» таклифини рад қилди.

Португалиялик мураббий декабрь ойида ўз фаолиятини бошлаганди.

42 ёшли португалиялик мутахассис 14та ўйинда 8та ғалабага эришди. «Нант» охирги ўринлардан мусобақа жадвалининг ўрталарига чиқиб олди.

Олдинроқ «Лестер» Консейсаудан ташқари Роберто Манчини ва Гус Хиддинк номзодларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com