UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  0 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  11 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4

Сергей Лушчан: “Бунёдкор” меҳмонда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади” Янгиликлар

Сергей Лушчан: “Бунёдкор” меҳмонда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади”

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сергей Лушчан ва жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

- Қатарга ҳар сафар ташриф буюрганимда кайфиятим кўтарилади. Меҳмондўстлик, ташкилий ишлар ва бошқалар жуда яхши. Бизни жуда муҳим бўлган баҳс кутиб турибди. Майдонда қандай кураш кечишидан қатъиназар, биринчи навбатда мухлислар ютадиган ўйин бўлади. Учрашувдан кейинги кайфиятимиз аъло даражада бўлиши учун майдонда катта куч сарфлашга тайёрмиз. “Плей-офф” учрашувини илк бор сафарда ўтказяпмиз. Фикримча, бу жиҳат бизга қўшимча муаммолар тўғдирмайди. “Бунёдкор” меҳмонда ўйнашни жуда яхши билади. Имкониятлар тенг. Тўғри, Ўзбекистонда ҳали чемпионат учрашувлари бошлангани йўқ. Бироқ, биз бу жиҳатни аввалдан инобатга олиб, айнан 7 февралдаги баҳсга махсус режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жами 12та назорат учрашуви ўтказдик ва жамоани янада шакллантирдик. БААдаги шароитлар ажойиб бўлди. Қўл остимдагилар Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси қадрини жуда яхши тушунишади ва буни яхши ҳис этиб туришибди. Биз баҳсга тайёрмиз, - дейди Сергей Лушчан.


- “Ал-Жаиш”ни яхши ўргандик. Учрашув қандай аҳамиятга эга эканлигини яхши биламиз. Эртанги рақибимиз араб диёрининг энг кучли жамоаларидан бири бўлса-да, “Ал-Жаиш”га ҳурмат сақлаган ҳолда уларни мағлуб этиб ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига йўл олмоқчимиз. Сардор Рашидов бизни қандай билса, ўз навбатда биз ҳам унинг имкониятларини ва маҳоратини жуда яхши биламиз. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, - дейди Элдор Шомуродов.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика