Сергей Лушан Қосимов ҳақида қандай фикрда?

Narzulla Saydullayev
11 май 2017
"Бунёдкор" клуби собиқ устози Сергей Лушан жамоа янги бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Миржалол Қўшоқовични ҳурмат қиламан ва Ўзбекистондаги энг яхши мураббийлардан бири деб биламан. Уни "Бунёдкор"га қайтиши янада омадли чиқишини тилайман. Умид қиламанки, Қосимов жамоада қийинчиликларга дуч келмайди. Биринчи даврадан кейин таркибга 3-4 нафафр маҳоратли футболчилар жалб этилса жамоанинг ўйини янада кучаяди. Умуман олганда ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман", - дейди Сергей Лушан "Футбол Экспресс" нашрига.

 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia