

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биринчи навбатда жамоамизни қўллаш учун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман ва ғалаба билан табриклайман. Ўйин борасида келадиган бўлсак, характер кўрсатдик деб ўйлайман. Жамоамиз учун учрашувларни ўтказиш осон бўлмаяпти, чунки гоҳ табиий, гоҳ сунъий майдонда ўйнаяпмиз. Бу ҳам ўзига яраша муаммо туғдиради. Шунга қарамай йигитларга раҳмат, охиригача кураш олиб бордик ва якунда ғалаба қозондик. Баҳс оғир кечди, биринчи бўлимда ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик, иккинчи таймда ҳам ҳужум қилишда давом этдик. Оз-оз қўшиб борганимиз натижасида тўп дарвозага кирди. Ҳаммага раҳмат.



