Сергей Лушан: “Натижадан қониқдим”
11 апр 2016 07:26
Янгиликлар
Сергей Лушан: “Натижадан қониқдим”
“Шўртан” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида тошкентликлар Сергей Лушан қатнашди.
- Биз 1:0га ютдик. Натижа мени қониқтирди. Ҳозирги вазиятдаги энг асосий нарса – натижа. Ҳар доимгидек 4-5 кун оралиғида ўйин ўтказяпмиз. Шу боис тайёргарлик ҳам вазиятдан келиб чиқиб бўлди. Дарвозага кўпроқ зарба беришга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада ўйиндан-ўйинга яхши кўрсаткичлар қайд этишга умид қиламан. “Зоб-Аҳан”дан учралган мағлубиятдан кейин йигитлар оғир вазиятдан чиқиб кета олишди. Бундан хурсандман. “Бунёдкор” ҳар мавсум чемпионлик учун курашади. Бизда бошқа вазифа бўлиши мумкин эмас, - дейди Сергей Иванович.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар