

"Барча яхши билади, "Бунёдкор" кубок баҳсларида ҳам ўз олдига доим юқори мақсадлар қўяди. Бу йилги мақсадимиз ҳам шундай. Финалга чиқишимиз учун "Локомотив"ни доғда қолдиришимиз керак.
Тўғри рақибимиз жиддий. Лекин ҳар қандай рақибга қарши ўйнаса бўлади. Буни бошқа клублар ҳам амалда исботлашмоқда. Шунинг учун "Локомотив"дан чўчиётганимиз йўқ. Чунки "Локомотив" "Реал" ёки "Барселона" эмас. Финалга чиқиш имкониятимиз бор. Муҳими, ярим финалдан муваффақиятли ўтишимиз керак", - дейди Лушан "Футбол Экспресс" газетасига.



