Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"
06 июл 20:18
Янгиликлар
Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"
Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси вакиллари Хитойга (1:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этишди.
Сергей Чигодаев:
— Авваламбор, рақибларимизни бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин қизиқ ва курашлар остида ўтди. Иккала жамоа ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлди. Ўйин голгача бўлди, яъни ким ўз имкониятидан фойдаланса ғалаба қозониб кетди.
Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик. Хатоларимиз бор, ўйинни таҳлил қиламиз ва камчиликларимиз устида ишлаймиз. Бу ўйинлар жамоамиз учун катта тажриба бўлмоқда.
Аҳрорбек Равшанбеков:
— Афсуски, имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Етарлича вазиятларга эга бўлдик. Рақибимиз ҳам яхши ўйин кўрсатди, бироқ биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Энди кейинги ўйинда ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар