UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Лапорта "Барселона"даги президентлик сайловини 2025 йилга кўчириш ҳақида ўйламоқда  0 16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  2 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  3 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  0 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  4 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  2 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  4 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  4 12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  35 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  7 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  1 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  2 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  1

Сергей Арслонов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди" Янгиликлар

Сергей Арслонов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди"

Суперлиганинг 14 туридан ўрин олган ОКМК - "Сурхон" учрашувидан сўнг, "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Сергей Арслонов матбуот анжуманида иштирок этди ва учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Барчага хайрли кеч. Авваламбор йигитларга раҳмат айтмоқчиман, бугун жуда асабий ва қийин ўйин ўтказдик. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман, сабаби йигитлар ўйинга тайёрланган режа бўйича ҳаракат қилишди. Рақиб узун паслар орқали бизни жуда қийнаб қўйди. Бугун жуда муҳим ва жуда керакли ғалабага эришдик. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди ва биз ушбу вазифани уддаладик.

- Биринчи голга қадар устунлик ОКМК жамоасида эди, жамоангиз гол ўтказиб юборганидан сўнг жамоада бир нима ўзгаргандек?

- Ҳа, биринчи таймнинг бошида устунлик рақиб томонида эди, лекин ОКМКнинг биринчи голи ўйинда бурилиш ясади. Ўтказиб юборилган гол бизни ҳужум қилишга мажбурлади, биз тўпни назорат қилишга ўтдик. Иккинчи таймнинг бошида ҳам биз ҳужумга ўтдик ва анча қизиқарли ўйин намойиш этдик, фақатгина ўйин сўнгида ўтказиб юборилган гол бизни асабларимизни жиловлади, лекин энг муҳими бугун ғалаба қозондик.

- Ўйин вақтида, кўпгина ижтимоий тармоқларда Асадбек Каримовни бир неча мавсум олдин ОКМК ўринбосарлар жамоасида тўп тепганини ёзишди. Бугунги учрашувдан сўнг, Асадбек Каримов асосий таркибидан жой олиши мумкинми?

- Асабдек Каримов биринчи навбатда жуда "креатив" ва ноодатий қарорлар қабул қиладиган футболчи. Биринчи давранинг сўнги ўйинидан сўнг журналистлар, Асадбек Каримовнинг ўйинини танқид қилиб савол беришган эди. Мен ўшанда уларнинг фикрига қўшилмаган эдим. У қўрқмасдан бир нечта ҳимоячиларга қарши ўйнай олади. У бугун ўз имкониятига эга бўлди ва ушбу имкониятдан унумли фойдаланди.

- Кейинги учрашув "Андижон"га қарши бўлади ва "Сурхон" меҳмонда ўйнайди. Мусобақа жадвалига қарасак "Андижон" ва "Сурхон" ёнма ён кетишмоқда. Кейинги турда "Сурхон" ҳужумкор футбол намойиш этадими ёки кўпроқ натижага ҳаракат қиладими?

- "Сурхон" ҳар доим ўз фалсафасига содиқ қолади. Биз ҳар бир рақибга қарши ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. "Андижон" мухлисларининг босимига, Хитойда тайёргарлик кўрдик. Хитойдаги учрашувда 17000 мингта мухлис ўйинни стадиондан кузатиб борди.

- "Атлетик Бильбао"да Иньяки Уильямс деган футболчи бор агар билсангиз, "Сурхон" таркибидаги Беҳруз Шойқулов 62 учрашувдан буён ҳар бир ўйинда майдонга тушмоқда ва Уильямснинг рекордига яқинлашиб қолди.

- Учта сўз билан таърифлаб беришга ҳаракат қиламан: стабиллик, профессионализм ва ишончли

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика