UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  20 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  35 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Сергей Арсланов: "Сурхон" бугун худди соат механизми каби ишлади" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Сурхон" бугун худди соат механизми каби ишлади"

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Чемпионатимиздаги ҳар бир тур бу ҳақиқий синов. Биз учун бу янги тажриба. Ҳеч қайси ўйинни олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Бугунги ғалаба мухлисларимизни мамнун қилди, жамоа ички муҳитига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Шу ўринда ғалабани мухлисларимизга бағишласак, менимча тўғри бўлади. Мухлисларимиз анчадан бери биз биланлар, ҳамма жойда бизни қўллаб-қувватлашади. Афсуски, "Қизилқум"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қила олмадик. Бироқ, мана бугун жамоа ўзига келди. Ўйинга келсак, биз жуда хурсандмиз. Сабаби, жамоа характер кўрсатди. Ҳа, жуда қийин бўлди. "Бунёдкор" яхши шаклланган жамоа, аммо йигитлар ирода кўрсата олишди. Шу нуқтаи назардан қаралса, ҳақли ғалабага эришдик.

- Ҳамма мураббийлар ўйинга тайёргарлик кўришлари ҳақида гапиришади. "Сурхон"да кўрдикки, жамоа "Қизилқум"га қарши бошқача ўйнади, "Бунёдкор"га қарши ўйинда эса умуман бошқача ҳаракат қилди. Жамоа айнан рақибдан келиб чиқиб бугун шундай ўйин кўрсатдими?

- Замонавий футболда ўйиндан ўйингача бўлган тайёргарлик деган тушунча бор. Ўйиндан олдин маълум бир анализлар ўтказилади. "Қизилқум"га қарши ҳам шундай анализ ўтказгандик. Ўйиндан олдин маълум режа тайёрлагандик. Майдонга тушганимизда эса мутлақо бошқа нарсага дуч келдик. Бугун ҳам шунга ўхшаш анализ ўтказдик ва майдонга тушдик. Ҳозирги пайтда ҳар бир ғалаба биз учун сув ва ҳаво каби муҳим. Ғалаба бор – биз нафас оламиз. Нафас оляпмизми, демак яшамоқдамиз. Ишлашда давом этамиз. Кучли ва кучсиз жамоаларга қарши бошқача тайёргарлик кўрамиз дея олмайман. Бугун шунчаки ғалабани жуда соғингандик. Ғалаба қозонишни истагандик ва буни уддаладик. Бу бизга керак эди. 

- "Бунёдкор" охирги дақиқаларда кўп гол ўтказяпти. Ўз навбатида "Сурхон" ҳам охирги дақиқаларда кўп гол урмоқда. Бугунги голда "Бунёдкор"нинг камчилиги бўлдими, ёки "Сурхон" ўз услубида, охирги дақиқаларда ўз режасини амалга оширмоқдами?

- Йўқ, ҳеч қанақасига "Бунёдкор"нинг камчилиги дея олмайман. Ўткан ўйинда улар аксинча охирги дақиқада ғалаба қозонишганди. Бугун омад биз томонда бўлди, десак бўлади. Биз ўз вазиятимиздан фойдаландик. Керакли пайт, керакли жойда пайдо бўла олдик.

- "Сурхон" бугун ғалаба қозонганига қарамасдан, таянч зонасида бирор суст ўйин кўрсатди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ, бу фикрга умуман қўшилмайман. Аксинча, бугун таянч зонамиз анча зўр ўйин кўрсатди. Керакли вазиятларда ўртадаги хавфни бартараф эта олишди. Ҳужумларга ўтишда ҳам таянч зонаси фаол бўлди. Шундай экан, ҳеч қанақасига уларни ёмон ўйин кўрсатишди дея олмайман. Ҳа, хатолар бўлди, кимдир чарчаб қолди. Чунки тезлик юқори эди. Бугун ҳамма ўз даражасида ўйин кўрсата олди. Жамоа бугун худди соат механизми каби ишлади. Бу биз учун жуда муҳим. Уч очко олганимиздан хурсандмиз.

- Бугун "Бунёдкор" кучли қаршилик кўрсатди. Рақибда бир неча хавфли вазиятлар ҳам бўлди. Шу томондан қаралса, "Сурхон" бугун иродали ғалаба қозонди, деса бўладими?

- Албатта. Менимча, чемпионатдаги ҳар бир ғалабамиз шу тарзда қўлга киритилди. Осон ғалаба қозонган ўйинимиз бўлмади. Ҳар бир ўйинда биз катта куч сарфладик. Бу чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигидан далолат. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади. Бу ҳамма учун фойдали.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика