UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Арсенал" – "Ланс", "Реал Мадрид" – "Наполи" ва бошқа учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  2 01:00ЕЧЛ. ПСВ "Севилья"га қарши ўйинда cупер камбэк амалга оширди ва гуруҳдан чиқиш учун катта қадам ташлади  0 00:35ЕЧЛ. "Бенфика" – "Интер", "Бавария" – "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 00:35ЕЧЛ. Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади! Истанбулдаги ёмғирли оқшомда "Галатасарой" ва МЮ жанговар дурангга имзо чекишди  72 00:17ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Наполи": Беллингем, Родриго ва Кварацхелия бошланғич таркибда  2 00:06ЕЧЛ. "Арсенал" – "Ланс": Ҳусанов захирада қолдирилди  3 23:54Карло Анчелотти: "Фақатгина ақлдан озган инсонгина "Реал"дан кетишни исташи мумкин"  0 23:15Ансу Фати узоқ муддатга сафдан чиқди. "Брайтон" бош мураббий буни тасдиқлади  1 22:42Эшитдик-да! Лионель Месси январь ойида Абу-Дабида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 22:15Россия кубоги. Чорак финалнинг дастлабки ўйинида "Ростов" ва ЦСКА муроса кўчасини танлашди. Файзуллаев ассист қайд этди ва 78-дақиқада алмаштирилди  8 21:58ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Манчестер Юнайтед": Гарначо, Антони ва Фернандеш асосий таркибда  11 21:54Хави FourFourTwo талқини бўйича тарихдаги энг кучли испаниялик футболчи деб топилди. Кейинги ўринларда Иньеста ва Касильяс бор  5 21:18Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди  13 20:36УЕФА кеча "Ньюкасл" дарвозасига пенальти белгилашни маслаҳат берган ВАР ҳакамини четлатди  5 20:15Анчелотти Бразилия термаси ҳақида: "Реал"да бахтлиман. Ҳеч қаерга шошмаяпман"  0

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

- Барчага ҳайрли кеч. Аввало "Қизилқум" жамоасини навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўртада катта танаффус юзага келгани сабабли биринчи бўлимни ўйинга мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлим эса ҳаракатларга бойроқ бўлди. Таъкидлашим керакки, рақиблар жуда тартибли ва режали тарзда ҳимояланишди. Ўртада рақиблар ҳимоявий блок ташкил қилишди ва уни ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Гол уриб, ўйинга қайтгандек бўлгандик. Бироқ ўйин охирида бизга нимадир етишмади. Ўйин яхши чиқмаганининг сабаби сифатида ўртада катта танаффус бўлганини келтирсам бўлади. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Хатолар устида ишлар олиб борамиз. Хатоларни илк навбатда ўзимиздан ва мураббийлар штабидан излаймиз.

- Жамоа бугун кутилганидан кўра ёмонроқ ўйнади. Футболчилар айни дамдаги турнир жадвали сабабли шундай ўйин намойиш қилишдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биринчи бўлимда жамоамизни ҳатто ўзимиз ҳам таний олмай қолдик. Айтганимдек, анча вақт ўйинларда қатнашмаганимиз сабабли биринчи бўлимни мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келиб олиб, таймни яхши бошлагандек бўлдик. Умуман олганда турнир жадвалида ўрта ўринда туришимиз ҳам йигитларга катта масъулият юклайди. Нафақат жамоадагиларга, балки, ишчиларга ҳам. Руҳий томонлама пасайиш бўлди дейиш мумкин. Йўқ, ундай эмас. Эндиги вазифа шу ўринни ушлаб қолиш, балки, ундан юқорироққа кўтарилиш. Шу сабабли бизда босим бўлиши ҳам мумкин. Олдинроқ айтганимдек, ўйинлар ўртасидаги катта танаффус. Иккинчи сабаб эса масъулиятнинг пасайгани. Турнир жадвалида юқорилаш деган фикр кимларгадир ҳалақит қилаётган бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, кичик хатолар катта очколарнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. 

- Майдон сифати "Сурхон"нинг ўйинларига  таъсир қиляпти деб ўйлайсизми?

- Ҳозирги пайтда майдон сифатидан баҳона қилиб бўлмайди. Рақиблар ҳам биз каби шарт-шароитларда ўйнашди ва уларнинг ишлари яхшироқ кечди. Йўқ, майдоннинг сифати сабаб эмас. Илк сабаби - биз мураббийлар. Биз қаердадир хато қилганмиз. Нималарнидир ўзгартирамиз, тўғрилаймиз ва навбатдаги ўйинда барчаси яхшироқ бўлади. 

- Суперлиганинг якунланишига 7 тур қолди. Агарда жамоа бугун ғалаба қозонганида ОКМКдан ўтиб кетарди. Умуман олганда жамоанинг вазифаси қандай? Кучли тўртлик учун имконият бор.

- Очиғини айтаман, илк навбатда ўзимизни хавфсизлантириш. Яъни, эгаллаб турган ўрнимиздан пастга тушмаслик. Олдинроқ айтганимиздек, иложиси бўлса совринли ўринни эгаллаш. Ҳар бир ўйинда эса рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушиш. Мақсадлар юқори. Ҳар бир учрашувдан кейин ўзимизга баҳо бериб боряпмиз. Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам. Йигитлар ҳали ёш. Улар майдонга тушиб, асосий таркибга мослигини кўрсатиш ва исботлаш учун ҳаракат қилишяпти. Бу энг асосийси. 

- Осиё ўйинларига жўнаб кетган "Сурхон" футболчилари Беҳзод Шамсиев ва Шоҳжаҳон Султонмуродовларнинг йўқлиги жамоага панд бердими?

- Улар яхши даражадаги футболчилар. Таркибдаги барча футболчиларнинг даражаси юқори. Шу боисдан кимнидир асосий, кимнидир захира футболчиси сифатида ажратиб бўлмайди. Уларнинг барчаси деярли бир хил, чунки жуда ёш. Бироқ уларнинг ёрдами бизга бугун ҳалақит қилмаган бўларди. Айнан уларнинг йўқлиги сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Бироқ бугунги натижа учун бу баҳона бўлмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
22 сен 22:09:10
Легионер
Цирк уехал, но появилис новые клоуны!!! Не с того начали ребята! Первый год работаете а уже сливает игру! Нехорошо
+2   
22 сен 22:06:41
Легионер
Может ты не вкурсе а может и в доле. Сегодня слили игру. Биринчи йил ишлавоссанлар токов Билан Суперлигада ва шунака ишлар бошладиларинг! Яна юкорига интиламиз дейдими бу???
   
23 сен 08:30:16
Сурхон футбол клуби
Жуда ғалати, айнан ОКМК дан ўтаман деган ўйинда Сурхон ютқазиб беради. натижада окмк дан ўтолмайди. Бу ерда пул оганга ўхшайди сурхон
   
23 сен 06:53:50
Чин юракдан
Сергей Арслоновни балки айби йукдир лекин ана шунака келишилган уйинлар сабаб ОЧЛ ва ЖЧ пайтида УФФни асли курина бошлайди.ГЕРМАНИЯни клуби УНИЁН БЕРЛИН жамоси куйи лигадан чикиб Бавариядек жамоани кийнаб куйганди.Мен хам СУРХОНни шундай жамоа булади деб уйлагандим афсус......
   
23 сен 06:32:12
safo78
Энди буёгига спектакллар бошланди.
   
22 сен 22:56:26
Mamadiyorov Mahmud
Қачон Термизга кўчар экан Сурхон.
   
22 сен 22:10:17
Хакикатгуй
Поинтар соинтар гапиргиси келвоти ухшамаяпти.
   
22 сен 22:05:40
Бафо Нарзуллаев
Тебя то же заменили друг...к договорным играм..Народ не обманешь хоть что не говори..ты так далеко не пойдёщ..
-1   
22 сен 23:24:52
Димка!
Зайбал нахуй кугирчок мураббий
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика