UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  3 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  60 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Сергеев асосий таркибга муносиб эмасми? Янгиликлар

Сергеев асосий таркибга муносиб эмасми?

"Navruz Cup-2022"ни ғалаба билан бошладик.

Аниқроқ айтсак, ёмон ўйин биз учун яхши натижа билан тугади. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, шубҳасиз, беллашув тақдирини ҳал қилган Игорь Сергеев бўлди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчи 11 дақиқа ичида дубль қайд этди.


Яқинда 29 ёшни қаршилайдиган Игорь ўз анъанасига содиқ қолиб, яна қирғизлар дарвозасини ишғол қилди. Унинг ҳисобида Қирғиз Республикасига қарши 3 та ўйинда урилган 4 та гол бор.

Статистикага эътибор қаратсак, Сергеев охирги 3 йилда 61 та гол ургани кўринади. Бу ўзбек ҳужумчилари орасидаги энг яхши натижа. Аммо, терма жамоа устозлари назаридан доимий равишда четда қолиб келмоқда.

Абрамов бошқарувидаги охирги 7 ўйинда Игорга ўзини кўрсатиш учун атиги 1 дақиқа берилганди. Катанец даврида ҳам шунча ўйин ортда қолди, лекин словениялик мутахассис Сергеевни 1 таймга ҳам туширмаяпти. Игорь сўнгги бор 2020 йилнинг октябрь ойида бошланғич таркибдан ўрин олган ва БАА терма жамоаси дарвозасига 2 бор йўл топганди. 


Балки, Игорь бугунги голларидан кейин Катанецнинг ишончини тўлиқ оқлашга улгургандир. Шундай бўлса, у кўп эҳтимол билан Угандага қарши учрашувни асосий таркибда бошлайди. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика