"Сени ва оилангни ўлдирамиз, каламуш". Ижтимоий тармоқда мураббийга таҳдид қилишди

Aslanov Jasurbek
20 янв 2025
"Барселона"га қарши баҳсдан сўнг "Хетафе" бош мураббийи Пепе Бордалас ва унинг оиласига ўлим билан таҳдид қилишди.

"Хетафе" ЛаЛиганинг 20-турида "Барселона" билан дуранг (1:1) қайд этди.

"Бундай даражали жамоа билан керакли очкони қўлга киритдик. Бутун жамоанинг саъй ҳаракатлари ва фидойилигидан фахрланаман.

Қадамба қадам ўсишда давом этяпмиз. "Колисеум"даги доимий қўллаб-қувватлаш учун раҳмат" - деб ёзди мутахассис Инстаграмдаги сурати остига.

Ўша пост изоҳларига эса ҳақорат ва таҳдидлар ёзиб кетишди: "Биз сени ва оилангни ўлдирамиз, "болаларингни топамиз", "каламуш".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As