

32 ёшли ўйинчига "Сассуоло" клуби қизиқмоқда.
Аммо, музокаралар италиялик ўйинчининг юқори маош олиши сабаб қийинлашиши мумкин.
Жовинко Саудия Арабистонида йилига 10 миллион евро миқдорида маош олади.
Италия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси фаолияти давомида "Ал Ҳилол"дан ташқари "Ювентус", "Эмполи", "Парма" ва "Торонто" клубларида ўйнаган.




