Погбанинг жароҳати қанчалик жиддийлиги маълум
27 окт 11:43
Янгиликлар
Погбанинг жароҳати қанчалик жиддийлиги маълум
Мураббийнинг сўзларига кўра, футболчи қўшимча тиббий текширувдан ўтади.
"Биз унинг келаси ҳафтада қўшимча текширувлардан ўтишини кутмоқдамиз. Унда ўрта даражада зўриқиш бор — ҳозирча бошқа маълумот йўқ", – деди Поконьолли "RMC Sport"га берган интервьюсида.
Погба 4 ноябрь, сешанба куни Норвегиянинг "Будё Глимт" жамоасига қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида аниқ ўйнамайди. Унинг қайтиш муддати номаълумлигича қолмоқда.
Поль Погба 2025 йилнинг ёзида, антидопинг қоидаларини бузгани учун дисквалификация муддати тугаганидан кўп ўтмай, "Монако" билан шартнома имзолаганди. Ушбу трансфер шов-шувли бўлишига қарамай, ярим ҳимоячи ҳали янги жамоаси учун бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмади. Унинг "Монако" билан битими 2026/27 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар