Саутгейт: "Германияга қарши ўйин Англия термаси учун ҳақиқий имтиҳон"

Mirjalol Normatov
6 июн 2022, 23:55
Англия термаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Миллатлар лигасида Германияга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Мен учун Германия ва Бразилия исталган турнирларда доимий ғолиблик учун курашадиган термалар ҳисобланади. Эртанги ўйин бизга керак, терма шундай рақибларнинг имтиҳонидан доимо ўтиб туриши даркор. Бу ўйин бизнинг қандай ҳолатда эканлигимизни ва беш ойдан кейин қандай бўлишимизни кўрсатиб беради. Эртага ғалаба қозонсак, демак, беш ойдан кейин яхши даражада бўла оламиз", - деди Саутгейт.

Германия ва Англия термалари ўртасидаги баҳс 7 июнь куни соат 23:45да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports