"Саутгемптон" Уолкотт билан тўлақонли шартнома имзолади

Mirjalol Normatov
18 май 2021
"Саутгемптон" ўз расмий сайтида вингер Тео Уолкотт билан келишувга эришганини тасдиқлади.

32 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида "авлиёлар" таркибида ўтказиб, 22 ўйинда 3 гол ва 3 ассист қайд этди. Июнь ойида футболчи эркин агент сифатида "Эвертон"дан кетиши керак эди, аммо мерсисайдликлар уни эртароқ қўйиб юборишга қарор қилди.

Шу орқали футболчи "Саутгемптон" билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal