

Клуб 11 миллион фунт эвазига 20 ёшли ирландияликнинг трансфери борасида келишувга эришди, шу билан бирга ушбу маблағ дарвозабоннинг иштирокига қараб 15 миллион фунтгача кўтарилиши мумкин.
"Саутгемптон" Базунуни клубни эркин агент мақомида тарк этган ва "Тоттенхэм"га йўл олган Фрейзер Форстернинг ўринбосари бўлишига умид қилмоқда.
Базуну 2021/22 йилги мавсумни ижара асосида "Портсмут"да ўтказди. Дарвозабон 46та баҳсда майдонга тушиб, 53та тўп ўтказиб юборди ва 17та "қуруқ" ўйин ўтказди.



