Сауль "Атлетико" мухлисларига: "Мени ҳайдаб юборишяпти"

Aslanov Jasurbek
15 июл 2021
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес мухлисларнинг клубдан кетаётгани ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Машғулотлардан сўнг, ҳимоячи мухлислар турган жойга боради ва мухлисларга дастхат беришни бошлайди. Шу жараёнда мухлислар Саулдан кетмасликни сўрашади. Сауль эса "Мени ҳайдаб юборишяпти",-деб жавоб беради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" ва "Атлетико" клублари Сауль ва Гризманни ўзаро алмашиш борасида келишувга эришганлари ҳақида хабарлар чиқганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena SER