

"Офсайд ҳатто олти дақиқа кўриб чиқилганидан кейин ҳам баҳслилигича қолмоқда… Эшитишимча, аввал VAR ишламаётгани айтилган. Кейин ростини айтсам, стоп-кадр орқали ҳам менга ҳаммаси тушунарли бўлмади. Ярим автоматик тизимда бундай ҳолатлар анча соддароқ бўлиши керак эди… Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти. Бальдега нисбатан қоидалар бузилиши аниқ қизил карточкага тортарди. Аммо негадир бундай вазиятларда қарорлар бизга қарши жуда осон қабул қилинмоқда", — деди футболчи AS нашрига.
Испания Кубоги ярим финали доирасидаги "Атлетико Мадрид" — "Барселона" жавоб учрашуви 3 март куни бўлиб ўтади.



