"Томоша бошланмоқда!" — "Атлетико" Мадрид дербисидаги ҳакамлик устидан кулди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2026
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Реал"га қарши баҳсдаги (2:3) баҳсли вазиятлар юзасидан ижтимоий тармоқларда кесатиқли пост қолдирди.

"Матрасчилар" Дани Карвахаль ўз жарима майдончаси ичида Маркос Льорентега қарши ишлатган қўполлик акс этган кадрни жойлаб, шундай изоҳ қолдиришди: "🍿 RFEF ва СТА томонидан тақдим этиладиган "Tiempo de Revisión" (ҳакамлик таҳлилига бағишланган кўрсатув) дастурининг 26-сонини интизорлик билан кутяпмиз".

Ўйиннинг 10-дақиқасида Карвахаль рақиби зарба бериб бўлган вазиятда уни йиқитган эди. Бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро бу вазиятда қоида бузилишини қайд этмаган. Аввалроқ Ҳакамлар техник қўмитаси (СТА) ушбу эпизодни кўриб чиқмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/atletienglish