UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2 (матнли трансляция)  28 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  8 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  7 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  25 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2 (матнли трансляция) Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2 (матнли трансляция)

Испания чемпионати 29-туридан ўрин олган марказий учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2

Голлар: 33 - Адемола Лукман, 52, 72 - Винисиус Жуниор, 55 - Федерико Вальверде, 66 - Науэль Молина

"Реал Мадрид": 13. Андрей Лунин, 2. Даниэль Карвахаль (12. Трент Александер-Арнольд, 64'), 22. Антонио Рюдигер, 14. Орельен Чуамени, 24. Дин Хёйсен, 20. Франсиско Гарсия, 45. Тьяго Питарч (10. Килиан Мбаппе, 63'), 8. Федерико Вальверде, 7. Винисиус Жуниор, 15. Арда Гюлер (5. Жуд Беллингем, 74'), 21. Браим Диас (6. Эдуарду Камавинга, 74').

Захира: 26. Фран Гонсалес, 43. Серхио Местре, 4. Давид Алаба, 18. Альваро Фернандес, 27. Диего Агуадо, 30. Франко Мастантуоно, 37. Мануэль Моран, 16. Гонсало Гарсия.

"Атлетико Мадрид": 1. Хуан Муссо, 24. Робен Ле Норман (2. Хосе Хименес, 46'), 17. Давид Ганцко, 3. Маттео Ружери, 6. Коке, 14. Маркос Льоренте, 5. Жонни Кардозо (23. Николас Гонсалес, 57'), 20. Жулиано Симеоне (10. Алекс Баэна, 71'), 22. Адемола Лукман (16. Науэль Молина, 57'), 19. Хулиан Альварес, 7. Антуан Гризманн (9. Александр Сёрлот, 57').

Захира: 31. Сальви Эскивель, 33. Марио де Луис, 15. Клеман Лангле, 34. Хулио Диас, 11. Тьяго Альмада, 21. Обед Варгас.

Огоҳлантиришлар: 27 - Жонни Кардозо, 36 - Маттео Ружери, 61 - Давид Ганцко, 63 - Тьяго Питарч, 68 - Маркос Льоренте

Четлатиш: 77 - Федерико Вальверде



79. Йўқ, ВАРда кўрилмабди, ўйин давом этади, қизил кучида қолди.

78. Стоп, ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

77. Даҳшат! Вальвердега қизил карточка кўрсатилди!

74. Беллингем жароҳатдан кейин илк бор майдонга тушди.

73. Зўр футбол кўряпмиз, дўстлар. Темп юқори, голлар чиройли.

72. ГОЛ! Винисиусдан дубль! Бразилиялик жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди ва ажойиб гол урди!

67. Ҳисоб яна тенглашди, бу сафар захирадан тушган янги кучлар бор.

66. ГОЛ! Молинадан супер гол! Науэлнинг қарийб 25 метрлардан тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди! 

66. Учрашувни стадиондан туриб 77 964 нафар мухлис кузатиб бормоқда экан.

65. Хулиандан навбатдаги зарба, бу сафар ноаниқ бўлди.

62. Вальверденинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлди, бироқ кучсиз.

60. Алвареснинг зарбасини Лунин ушлаб олди.

60. Лунин тўпни узатишда хатога йўл қўйди, тўп "Атлетико" футболчига келиб тушган паллада Чуамени орқадан келиб, хавфли вазият бўлишининг олдини олди.

58. Меҳмонлар ўзгаришлардан сўнг олдинга юриш қилмоқда.

56. Қойил "Реал"га, тўрт дақиқада иккита гол урди, "Атлетико" энди эътиборни кўпроқ ҳужумга берса керак.

55. ГОЛ! Вальверде ҳисобни оширди! "Атлетико"дан битта хато, Феде тўпни олиб қўйди ва дарвозани ишғол қилди.

53. Барчаси яна қайтадан бошланадими ёки жамоалар бир очкога розимикин? 

52. ГОЛ! Винисиус пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

50. Пенальти "Атлетико" дарвозасига! Браим Диас йиқитилди, бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Дастлабки бўлимдан кейинги статистика:

Тўп назорати - 65% - 35%

Дарвоза томон зарбалар - 10 - 5

Аниқ зарбалар - 5 - 3

Бурчак зарбалар - 3 - 0

Узатмалар аниқлиги - 94% - 92%

Сейвлар - 0 - 3

45+2. Бўлим якунланди, 0:1, "Атлетико" олдинда.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Гюлернинг кучли зарбаси аниқ бўлди, Муссо қайтариб юборди.

42. Чуаменининг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди...

37. Майдон эгалари бир нечта яхши ҳужумларни амалга оширди, аммо "Атлетико" ҳимояси ҳозирча яхши ўйнамоқда.

34. "Реал" жазоланди, энди баҳс янада қизийдиган бўляпти.

33. ГОЛ! Лукман ҳисобни очди! Адемола ўзи шеригинии олдинга бошлади, Симеоне тўпни қайтарди ва Лукман қулай вазиятда гол урди!

33. Феде жарима майдончасига кириб бориб тўпни марказга узатди, бироқ тўпни шунчаки бўш дарвозага киритиб қўядиган футболчи йўқ...

29. Вальверде жарима зарбасидан ерлатиб тўпни тепди,  Муссо ушлаб олди.

24. Навбатдаги зарба бўлди Винидан, бу сафаргиси анчагина ноаниқ экан.

22. Чуаменининг зарбаси Кокега тегиб майдонни тарк этди.

20. Юқори темп билан бошланган ўйин бироз сокинлашди.

14. Арда Гюлернинг сапчитиб тепган зарбаси ноаниқ бўлди...

9. Даҳшат вазият Льорентедан! Қулай вазиятдан зарба берди, Лунин ушлаб олди!

8. Вальверде худди "Сити"га урган голини эслатувчи ҳаракатлари билан олдинга ўтиб, зарба берди, дарвоза устуни қайтармоқда!!!

2. Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар фаол.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайку қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания чемпионати 29-туридан ўрин олган марказий учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+5   
23 мар 01:11:29
Абдурахмон Вахобов
Только вперёд Реал только победа!
+3   
23 мар 01:33:07
Музаффар Махмудов
Олға, Реал
+2   
23 мар 02:34:12
Shakhruzz 7o1
Vini praymmmmmmmmm
+1   
23 мар 02:35:37
Qirol Zidan
Атлетико бу йил бошқача. Ўйини ранг-баранг. Қойил лекин, тан оламиз.
+1   
23 мар 02:33:46
Shakhruzz 7o1
MENTAL!ST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Molina: Hold my beer!
Vini Jr: Hmmmm
+1   
23 мар 02:33:31
Sherjahon Toyirov
Mana sanga olam olam gul pistirmaga qaytamiz
+1   
23 мар 02:32:08
Muzaffar Azimov
Uyin Real Atletiko lekin absujdeniyada ayyrim wiptirrla xuddi atletikoni yurib qoyillatibquygande
+1   
23 мар 02:27:37
Абдурахмон Вахобов
Абдурахмон Вахобов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футболни нима учун яхши кураман? Чунки спектакль!
Хакикий
+1   
23 мар 02:27:02
Абдурахмон Вахобов
Футболни нима учун яхши кураман? Чунки спектакль!
+1   
23 мар 02:23:00
Азиз Мамадалиев
Otabek Mirzakarimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
La ligadan sekn umiddi uzb qoyursn end Real
Oyindi oxirgacha kor folbinlik qime
+1   
23 мар 02:19:14
Shakhruzz 7o1
Nokaut
+1   
23 мар 02:18:21
Milan-Myu-Real
Baxtiyor Nazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Belingem, Mbappeni o'rni bilinyapti...
Haqiqattan ayniqsa Mbappening, bulmasa Sitidan uta olmasdi Real
+1   
23 мар 02:17:41
Muzaffar Azimov
Otabek Mirzakarimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
La ligadan sekn umiddi uzb qoyursn end Real
Gol uribquydiku Real endi qando buladi xa mayli sal qiynalasila utibketadi
+1   
23 мар 02:12:25
my engilish
Химоя Атлетико нол мандраж уже
   
23 мар 02:40:41
Музаффар Махмудов
Шарҳловчи ҳайрон қолди, шуям қизилми деди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика