Саудия қироли кубоги. «Ал Иттиҳод» супер камбек қилиб, финалга йўл олди

Khoja
2 апр 2025
Кеча Саудия қироли кубогининг илк ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

«Ал Иттиҳод» «Ал Шабаб»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар 14-дақиқада ҳисобни очишди. Кейинчалик «Ал Шабаб» 2 та гол уриб, ҳисобни ўз фойдасига ўзгартирди. Бироқ учрашувнинг 90+2 ва 90+9 — дақиқаларида Бензема жамоаси гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Саудия қироли кубогининг иккинчи ярим финалида «Ал Қодисия» «Ал Раэд» клубига қарши баҳс олиб боради.

Саудия қирол кубоги. Ярим финал

Ал Иттиҳод — Аш Шабaб 3:2

Голлар: Фабино 14, Данило Перейра 90+2, 90+9 - Кристиан Гуанка 64, 67


1 апр 2025, 23:00
Al Ittihad — Al Shabab
3 – 2
Тугади




KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia