

Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борди. Унга қанотларда ҳамюртларимиз Жаҳонгир Саидов ва Алишер Усмонов ёрдам беришди. Захира ҳаками сифатида машҳур англиялик рефери Марк Клаттенбург ишлади.
Учрашувда ҳисоб очилмади. Эрматов ўйин давомида бир марта сариқ карточка кўрсатди.
"Ал Иттифоқ" - "Оҳод" 0:0
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов, Алишер Усмонов (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Марк Клаттенбург (Англия)




