

Март ойида Саудия Арабистони антидопинг ташкилоти Ал Мувалладни 18 ойга четлатганди. Ўшанда футболчидан WADA'нинг тақиқланган моддалар рўйхатида турувчи фуросемид моддаси топилганди. Кейинчалик, ушбу қарор бироз юмшатилган ва футболчига терма жамоа таркибида ЖЧда қатнашиш имконияти берилганди.
Бироқ, уни барибир ЖЧ-2022 учун якуний рўйхатдан чиқариб ташлашди. Саудия Арабистони футбол федерацияси ушбу қарорни "эҳтиёт чораси" сифатида қабул қилган. Ушбу қарорни қабул қилишдан олдин федерация ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашган.
Энди Мувалладнинг ўрнига ЖЧ учун Наваф ал Обид рўйхатга киритилди.



