UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  11 02:29Левандовски масаласи ёпилди  3 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  1 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  5 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  9

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди Янгиликлар

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

Карим Бензема Саудия Арабистонида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Saudi Pro League Season Awards тақдирлаш маросимида "Ал-Иттиҳод" жамоаси сардори Карим Бензема мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, жамоа бош мураббийи Лоран Блан эса энг яхши мураббий деб топилди.

Бензема мавсум давомида 21 та гол урди ва 9 та голли узатма берди. Француз футболчининг 30 та самарали ҳаракати лигадаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Шу билан бирга, Саудия Арабистонининг энг яхши маҳаллий футболчиси унвонини "Ал Ҳилол" аъзоси Салим Ал Довсари қўлга киритди.

Блан чемпионатдаги дебют мавсумидаёқ "Ал Иттиҳод"ни чемпионликка олиб чиқди. Француз мураббий биринчи мавсумда бунга эришган тўққизинчи мутахассис бўлди. Бу унинг Франциядан ташқарида олий дивизиондаги биринчи унвонидир.

Бундан ташқари, Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи мавсумда чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. "Ал Насср" сардори 25 та гол уриб, "Ал Аҳли" ҳужумчиси Айвен Тоюнини 2 та голга ортда қолдирди. Ҳозирда португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида 77 та ўйинда 74 та гол урган ҳолда, мусобақа тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика