UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  0 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  4 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  6 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  8

Саудия Арабистони бош мураббийи икки ойга ҳам бормай ишдан ҳайдалди Янгиликлар

Саудия Арабистони бош мураббийи икки ойга ҳам бормай ишдан ҳайдалди

Кеча Саудия Арабистони терма жамоаси Португалияда Болгария билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб ютқазиб қўйди - 0:1.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу мағлубиятдан сўнг раҳбарият бош мураббий Эдгардо Баузани ўз лавозимидан бўшатиб юборган. Ушбу мураббий шу йилнинг 15 сентябрь куни Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида таништирилган эди. 

Қизиғи Бауза жамоани ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиққан Берт ван Марвейкнинг ўрнига келганди. 

Шу тариқа, Эдгардо Бауза 2017 йилда учта турли терма жамоада ишлаб ишдан бўшади. У 11 апрель куни Аргентина терма жамоасини ЖЧ саралашида жар ёқасига олиб келиб қўйиб жамоани тарк этганди. 11 май санасида мутахассис БАА терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилди ва юқорида айтганимиздек мундиал йўлланмасига эга бўлган Саудия Арабистонидан тушган таклифни деб БААни тарк этганди. 


Ушбу мураббий бошчилигидаги барча ўйинлар:

Саудия Арабистони - Ямайка 5:2
Саудия Арабистони - Гана 0:3
Саудия Арабистони - Латвия 2:0
Саудия Арабистони - Португалия 0:3
Саудия Арабистони - Болгария 0:1

Эдгардо Бауза бир йил ичида турли учта жамоада ишлашга улгурди: Аргентина, БАА ва Саудия Арабистони

 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика