Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади
Mirjalol Normatov
29 авг 2025, 23:59
Саудия Арабистонида мамлакат чемпионатининг илк тури доирасидаги ўйинлар давом этади.
Бугун "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Ал Риёд"га қарши ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Барчаси биринчи бўлимнинг ўзида ҳал бўлди. Мотеб ал-Ҳарби 22, Малком 45-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.