Саудия Арабистони. 10-турнинг марказий ўйинида "Ал-Наср" 2та гол уриб дуранг қайд этди

Aslanov Jasurbek
27 дек 2022, 01:17
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 10-турида "Ал-Наср" "Ал Ҳилол"ни қабул қилди.

Учрашувдаги дастлабки гол Одион Игало ҳисобига ёзилди. Иккинчи тайм бошларида Талиска ҳисобни тенглаштирди. Ал Доссарининг пенальтидан урган зарбаси "Ал Ҳилол"ни ҳисобда яна олдинга олиб чиқди, бироқ Ғарибнинг 88-дақиқадаги голи ўйин дуранг билан якунланишини таъминлади.

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ушбу баҳс қайдномасига киритилмагани сабаб ўйинда иштирок этмади.

"Ал-Наср" - "Ал-Ҳилол" 2:2

Голлар: Талиска 56, Ғариб 88 - Игало 10, Ал Доссари 65.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia