"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди

Khoja
26 фев 2026, 09:53
"Ал Ҳилол" ўз юлдуз ҳужумчиси Карим Бенземани тахминан икки ҳафтага йўқотди.

38 ёшли французнинг сон орасидаги оёқ мушакларида жароҳат бор. Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, Бензема камида 10-15 кун ўйиндан четда қолади.

Карим 2026 йил февраль бошида "Ал Иттиҳод"дан "Ал Ҳилол"га ўтган эди. Янги клубда уч ўйинда 3 гол урди ва 1 голли узатма берди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com