UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Ўзбекистонда туғилган немис фаолиятини Германиянинг топ жамоасида давом эттириши мумкин  5 09:36Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, «Хоразм» ҳимоячиси ва «Бухоро» легионерлари — Про лига 13-тур рамзий терма жамоаси  1 09:10Месси Копа Америкада «олтин» бутсаларда ҳаракат қилади  3 08:44Марказий учрашувда ғалаба қозонган мураббий, дубль қайд этган футболчи ва «Дўстлик» дарвозабони — Про лига 13-тур лауреатлари  0 08:20Евро-2024. Кечаги кун қаҳрамонлари билан танишинг  0 07:56Евро-2024. Бугун иккинчи турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 07:33Суперлига. Бугун Қаршида марказий учрашув бўлиб ўтади  13 02:35Евро-2024. Шотландия - Швейцария 1:1, Шакиридан дахшат гол  3 01:55Евро-2024. Шотландия ва Швейцария муроса кўчасини танлашди  3 00:51Модрич термадаги ўйинлар сони бўйича Буффонни ортда қолдирди. Европада фақат икки футболчи Лукадан кўпроқ ўйин ўтказган  3 00:17Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз"  8 23:55Илёс Қурбонов: "Омадсизлик бўлаверганидан сўнг футболчилар хато қилишга қўрқиб ўйнамоқда"  2 23:50Евро-2024. Германия - Венгрия 2:0, Германия гуруҳдан чиқди  0 23:45Евро-2024. Хорватия - Албания 2:2, Хорватия сўнги дақиқада ғалабадан қуруқ қолди  1 23:19Ҳаким Фузайлов: "Балки икки очко йўқотгандирмиз, лекин ўйин натижасидан қониқдим"  1

А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди Янгиликлар

А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди

Италия А Серияси 37-тур доирасидаги "Сассуоло" — "Кальяри" ўйини якунланди.


"Сассуоло" - "Кальяри 0:2 

Сассуоло

Серия А . 37-тур

19/05/2024, 15:30

2
:
0
Тугади

Кальяри

Маттео Прати - 71', Джанлука Лападула - 90'

Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 15548 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
20'  Мартин Эрлич (Мараш Кумбулла)
36'  Джанлука Пеголо
46'  Филиппо Миссори (Грегуар Дефрель)
54'  Кристиан Торстведт
57'  Урош Рачич (Даниэль Болока)
57'  Кристиан Торстведт (Педро Обианг)
62'  Руан Нетто (Маркус Хольмгрен Педерсен)
79'  Андреа Пинамонти
90'  Матеус Энрике
90'  Матеус Энрике
46'  Элдор Шомуродов (Зиту Лувумбу)
61'  Алессандро Дейола
67'  Джанлука Гаэтано (Бенито Николас Виола)
67'  Алессандро Дейола (Маттео Прати)
71'  Маттео Прати
71'  Альберто Доссена
76'  Альберто Доссена
86'  Томмазо Ауджелло (Адам Оберт)
89'  Наитан Нандес (Алессандро Ди Пардо)
90'  Джанлука Лападула


"Сассуоло":
Консильи, Миссори, Феррари, Эрлич, Руан, Дойг, Рачич, Матеус Энрике, Торстведт, Лорьянте, Пинамонти.

"Кальяри": Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Дейола, Нандес, Гаэтано, Сулемана, Лападула, Шомуродов.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+3. Четлатиш: Матеус Энрике жуда қўпол ўйнади ва четлатилди

90+1. ГОООООЛ. Лападула ҳисобни ўзгартирмоқда

Ҳакам 2-бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди

90. Меҳмонлар ҳимоячи жуда қўпол хатога йўл қўйди, тўпни эса Лападула илиб кетди, бироқ Кумбула ўз майдончасининг ичида йиқитди

87. Ибрагим Сулемана баҳсга нуқта қўйиши мумкин эди, бироқ меҳмонлар ярим ҳимоячининг зарбасига озгина аниқлик етишмади

78. Учрашувда ҳисоб очилганидан сўнг «Сассуоло» футболчилари анча асабий ўйин кўрсатишмоқда

71. ГООООООЛ. Захирадан майдонга тушган Маттео Прати ҳисобни очмоқда

66. Андреа Пинамонтининг чалқанча йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

64. Ҳакам меҳмонлар фойдасига пенальти белгилади, бироқ ён ҳакам вазиятда офсайд бор эканлигини маълум қилди

61. Огоҳлантириш: Алессандро Дейола ҳакам томонидан огоҳлантирилди

59. Учрашувдаги энг хавфли вазият яратилди. Габриэле Дзаппаининг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

57. Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди, сўнгги сонияларда рақиб ҳимоячиси тўпни чиқариб юборди

56. Иккинчи бўлимда «Сассуоло» ҳужум қилишда қийинчиликка учрамоқда. Бурчакдан узатилган тўпни рақиб қийинчиликсиз қайтармоқда.

50. Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган Лувумбуда яхши имконият бўлди, бироқ унинг зарбаси ҳимоячига тегмоқда

47. Алессандро Дейоланинг зарбаси ҳимоячига тегди, меҳмонларда бурчак зарбаси

46. Ўзгариш: Элдор Шомуродов учун баҳс якунланди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлимда ўз ўрнини Зиту Лувумбу бўшатиб берди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

43. Шомуродовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

42. Учрашув жуда сокин ўтмоқда. Ҳеч бир жамоа хавфли ҳужум ташкил қилиш ҳақида ўйламаяпти ҳам

37. Жанлука Лападуланинг ажойиб зарбасига озгина аниқлик етишмади

32. Шомуродовда яна бир имконият. Бу сафарги зарба анча яхши чиқди, бироқ бу сафар ҳам ноаниқ

30. Элдор Шомуродов боши билан йўллаган зарбаси ўхшамади.

26. Меҳмонлар ҳам хавфли ҳужум ташкил қилишди, бироқ рақиб ҳимояси ўз ўрнида

25. «Сассуоло» ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Пинамонтининг боши билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

24. Шомуродов яхши позицияда бўлишига қарамасдан Сулемана тўпни унга узатмади

20. Элдор Шомуродов майдон марказийда яхши ҳаракат қилди ва тўпни жамоасига олиб берди, бироқ бир дақиқадан сўнг Шомуродовнинг ўзи майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва энди мезбонларда бурчак зарбаси

19. Ўзгариш: Эрличнинг ўрнига Кумбулла майдонга тушмоқда. Бу мезбонлар ҳимояси учун катта йўқотиш ҳисобланади

18. Ҳозирча «Кальяри»нинг ҳужумдаги ишлари умуман ўхшамаяпти

15. Пинамонтининг йўллаган зарбаси жуда секин ва ноаниқ чиқди

14. Бугунги учрашувдаги ғалаба кўпроқ мезбонларга керак бўлгани учун улар кўпроқ ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда

9. Жаримадан узатилган тўпни Шомуродов зарба беришга уриниб кўрди, бироқ унинг зарбаси ҳимоячига тегмоқда

7. Лападулани «Сассуоло» ҳимоячиси ўз майдончасининг ичида йиқитди. Ҳакам эса пенальти йўқ деб ҳисоблади 

Маълумот учун, 36-тур якунига кўра «Сассуоло» 29 очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасида кетмоқда. Шомуродовнинг жамоасида эса очколар сони 33 тани ташкил қилмоқда. Улар ҳозирда турнир жадвалининг 16-поғонасида кетишмоқда. «Кальяри»нинг бугунги ғалабаси жамоани деярли А Серияда олиб қолади

4. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида тўп асосан марказда бўлмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Бўлажа баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга омад тилаб қоламиз 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
19 май 16:44:02
Football ekzotika
Shomurodovda ayb yuq, Kalyarida jamoaviy o'yin yo'q paslar brak
+1   
19 май 16:14:25
navbarcelona
https://www.youtube.com/live/ilB-PhhnJ3I?si=MNrtHsMqnsXgiQq7
+1   
19 май 15:49:16
Зинуp
UmiD_0701 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Линк ташаб берила куришга
Ютубда Сетанта спорт каналида оберябди
   
19 май 17:51:04
UFA bu UFA
Bir narsani tushinish kerak jamoaviy oʻyin yoʻq jamoada indiudal harakatlar kerak boʻladi aks holda raqobatda yutqazib qoʻyadi. Eldor Oʻzbekiston MTJ ga oʻxsjagan jamoada oʻynab katadi faqat
   
19 май 17:38:34
Mars????
UmiD_0701 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Линк ташаб берила куришга
I FUTBOL UZ

Shu kanalga aʼzo boʻlib oling telegramda doim asosiy oʻyinlarni koʻraverasiz
   
19 май 17:36:40
Mars????
Oʻyin soʻngida Raneri va shogirdlari bayram qilishdi muxlislari qarshisida
"Sassuolo" futbolchilarini esa muhlislari rosa xaqirat qilishdi qoyil qolgan joyim ular turib berishdi hammasiga
   
19 май 16:47:03
Shakhruzz 7o1
Kelasi yil endi Lechchega go
   
19 май 16:40:12
Yuve-nedved
шомуродов жукку
   
19 май 16:40:08
Тож
Шомуродов яна бир ёниб-ўчди. Кальяри уни олиб қолмайдиган бўлибди, афсус.
   
19 май 16:38:49
jahongir_6363
Boldi tugadi biz uchun oyin)
   
19 май 16:36:02
Forrest Gump
Shomurodov zahiraga olindi, sekin boshqa kanalga osamam bo’ladi endi ))
   
19 май 15:32:30
UmiD_0701
Линк ташаб берила куришга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика