UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 3:2 (матнли трансляция)  91 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

Сардор Собирхўжаев: "Чемпион каби ўйнамагандирмиз, аммо рақибларимиз биз каби ҳам бўла олмади" Янгиликлар

Сардор Собирхўжаев: "Чемпион каби ўйнамагандирмиз, аммо рақибларимиз биз каби ҳам бўла олмади"

ОЧЛнинг 5-турида "Ал Айн" майдонидаги ғалабадан кейин "Пахтакор" футболчиси Сардор Собирхўжаев фикрларини билдирди.

- Ўйинни яхши бошладик, голга қадар тўп бизда эди, вазиятлар яратдик, зарбалар бераётгандик. Голдан кейин ҳам "руҳий чуқурликка" тушиб қолмадик ва яхши ўйнашда давом этдик. Иккинчи бўлимда эса голлар уриб олдик.

- Танаффусда мураббий томонидан қандай кўрсатмалар бўлди?

- Максим Шацких танаффусда кўпроқ зарба беришимиз кераклигини айтди. Биринчи бўлимда кам зарба берганимизни тушунтирди. Кўпроқ прессинг қилиб, тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишимиз керак эди.

- Энг муҳими жамоанинг ОЧЛда плей-оффга чиқиши учун имкониятлари сақланиб қолди.

- Қолди, лекин бу ўзимизнинг қўлимизда эмас. Кимларгадир қарар эканмиз, лекин жуда минимал экан. Барча айб ўзимизда, дастлабки икки турда йирик ҳисобларда ютқаздик. Имкониятларни кутамиз.

- Келаси мавсумда сизни жамоада кўрамизми?

- Шартномам бор.

- Ўзингизда хоҳиш борми?

- Таклифлар бўлса кўриб чиқилади. Лекин клуб билан яна бир йиллик шартнома бор.

- "Пахтакор"нинг ушбу мавсумда шу ҳолатида чемпион бўлиши ортидан кўплаб гап-сўзлар бўлди. Лекин "Пахтакор"нинг рақиблари ҳам бу имкониятни тақдим қилиб берди.

- Икки йилдан бери рақиблар ҳам анчагина кучайди. 2022 ва 2023 йилда "Пахтакор" чемпионлар каби ўйнагани йўқ. 2 мавсумда фақатгина 4-5 ўйинда чемпионлар каби ўйнагандирмиз. Қолган ўйинларда ўз даражасидан пастроқ бўлди. Рақиблар эса бундай ҳам бўлмади. Бунга эса биз айбдор эмасмиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика