Сардор Собирхўжаев: "Чемпион каби ўйнамагандирмиз, аммо рақибларимиз биз каби ҳам бўла олмади"

Mirjalol Normatov
29 ноя 2023, 02:15
ОЧЛнинг 5-турида "Ал Айн" майдонидаги ғалабадан кейин "Пахтакор" футболчиси Сардор Собирхўжаев фикрларини билдирди.

- Ўйинни яхши бошладик, голга қадар тўп бизда эди, вазиятлар яратдик, зарбалар бераётгандик. Голдан кейин ҳам "руҳий чуқурликка" тушиб қолмадик ва яхши ўйнашда давом этдик. Иккинчи бўлимда эса голлар уриб олдик.

- Танаффусда мураббий томонидан қандай кўрсатмалар бўлди?

- Максим Шацких танаффусда кўпроқ зарба беришимиз кераклигини айтди. Биринчи бўлимда кам зарба берганимизни тушунтирди. Кўпроқ прессинг қилиб, тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишимиз керак эди.

- Энг муҳими жамоанинг ОЧЛда плей-оффга чиқиши учун имкониятлари сақланиб қолди.

- Қолди, лекин бу ўзимизнинг қўлимизда эмас. Кимларгадир қарар эканмиз, лекин жуда минимал экан. Барча айб ўзимизда, дастлабки икки турда йирик ҳисобларда ютқаздик. Имкониятларни кутамиз.

- Келаси мавсумда сизни жамоада кўрамизми?

- Шартномам бор.

- Ўзингизда хоҳиш борми?

- Таклифлар бўлса кўриб чиқилади. Лекин клуб билан яна бир йиллик шартнома бор.

- "Пахтакор"нинг ушбу мавсумда шу ҳолатида чемпион бўлиши ортидан кўплаб гап-сўзлар бўлди. Лекин "Пахтакор"нинг рақиблари ҳам бу имкониятни тақдим қилиб берди.

- Икки йилдан бери рақиблар ҳам анчагина кучайди. 2022 ва 2023 йилда "Пахтакор" чемпионлар каби ўйнагани йўқ. 2 мавсумда фақатгина 4-5 ўйинда чемпионлар каби ўйнагандирмиз. Қолган ўйинларда ўз даражасидан пастроқ бўлди. Рақиблар эса бундай ҳам бўлмади. Бунга эса биз айбдор эмасмиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia