UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  0 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1

Сардор Қаҳҳоров : “Обод" билан ўз мақсадимга эришганимдан хурсандман” Янгиликлар

Сардор Қаҳҳоров : “Обод" билан ўз мақсадимга эришганимдан хурсандман”

Олий лиганинг 29-тур доирасида шиддатли ўтиши кутилган ўйинда ҳақиқий беллашув бўлди.
Олий лигада қолиш масаласини ҳал қилаётган икки жамоа ўртасидаги баҳс нурсиз дуранг билан якун топди. ("Обод" - "Андижон" 0:0). Элитада қолиш вазифасини бажарган “Обод” жамоаси ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров беллашув борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

- Мен жудаям бахтлиман. Бу жамоага иккинчи даврада келиб қўшилганим ҳамда ўз олдимга қўйган мақсадларимга айнан шу жамоа билан эришганимдан беҳад бахтиёрман. "Обод" сафида бир жамоа бўлиб беллашиш ва бундай муҳитда ўйнаш орзу. Бу ерга келганимда ўз олдимга жамоамни оғир вазиятдан қўтқариш эди ва мен ўз мақсадимга эришдим. Менимча, биз бунга ҳақли эдик.

- Ўйинга қай тарзда тайёргарлик қилдингиз? Қийин ўйин бўлиши кутилган эди...
- Бу ўйинда ҳар қандай вазиятга тайёр эдик. Рақиб жамоани жуда ҳам яхши ўрганиб чиққан эдик. 90 дақиқа давомида жамоамиз ўйинчилари майдонда бор куч ва матонатини намойиш этишди. Мураббийимиз томонидан кўрсатилган кўрсатмаларни амалга оширдик. Жамоанинг ички муҳити жудаям ёқади. Биз руҳан бу баҳсга тайёргарлик кўрган эдик. Бутун жамоамизга раҳмат.

- Кейинги мавсумда ҳам фаолиятингизни “Обод” жамоасида олиб борасизми ёки бошқа таклифлар ҳам борми?
- Мен Жиззах вилоятида ўз фаолиятимни бошлаганман. Вилоятимга бўлган муҳаббатим чексиз. Шу даражага етишишимга сабабчи бўлган барча мураббийларимга раҳмат. Саволингизга келадиган бўлсак, ниятларим жудаям кўп. Буни вақт кўрсатади ва ниятларим кўп. Барчасини кейинги мавсумда амалга оширишга ҳаракат қиламан - дейди Қаҳҳоров.

Интервью давомида Сардор Қаҳҳоров  чин кўнгилдан бахтиёрлигини ва ҳаяжонини яшира олмас эди. Сардорнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика