Сардор Мирзаев Олтиариқдаги мактаб ўқувчилари билан учрашди ФОТО

Narzulla Saydullayev
17 дек 2016, 18:31
Сардор Мирзаев Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 38-сонли умумий ўрта-таълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув ташаббускорлари мактаб директори Шуҳрат Нуритдинов ҳамда Сардорнинг отаси, шу мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлган Муҳаммад Зиёҳиддин Мирзаев ҳисобланади.

"Локомотив" клуби сафида 2016 йил Ўзбекистон чемпиони бўлган ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган Сардор Мирзаев ўзи туғилиб ўсган Олтиариқдаги мактабнинг сунъий майдонида болаларга ўзига хос мастер-класс ўтказди. Учрашув якунида футболчи тўпларга ўз дастхатини қўйиб берди.



Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia