Бруну Фернандеш нима учун ёзда клубни тарк этмагани ҳақида гапириб берди

26 апр 2026, 08:55
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш нима сабабдан ёзда "қизил иблислар"ни тарк этмаганини тушунтириб берди.

Мен қолдим, чунки клубга ҳали берадиган нарсам бор деб ҳисобладим.

Албатта, Саудия Арабистони ва пуллар ҳақидаги гаплар... Жуда кўп таклиф қилишди. Рафиқам ҳам худди мен каби ҳаётга реал қарайдиган инсон эканлиги яхши бўлди. Биз дунёдаги энг бой одам бўлишга интилмаслигимизни яхши тушунамиз. Шу шунчаки орзуларимизни амалга оширишни, фарзандларимиз билан яхши ҳаёт кечиришни ва имкон қадар кўпроқ муваффақиятга эришишни истаймиз.

Рафиқам менга: "Сен орзуларингга эришдингми? Хоҳлаган ҳамма нарсангга эришдингми?" — қабилида савол берди. Унинг шу кичик гапи менга у мени қўллаб-қувватлаётганини англатди.

Ҳаракатни давом эттириш ва бу нимага олиб келишини кўриш керак. Мен клуб қийинчиликларни бошдан кечираётган бир вақтда у ердан кетгим келмади.

Мен Премьер-лигада ғолиб чиқмоқчиман. Чемпионлар Лигасида зафар қучмоқчиман. Ҳеч қачон бу мақсадларимдан воз кечмайман.


Манба: @xayrulla_hamidov