UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  4 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  1 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  4 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Ҳам чемпионликни, ҳам кубокни қўлга киритмоқчимиз"

Олдинроқ хабар берганимиздек, бугун “Локомотив” Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки ўйинлари доирасида “Бунёдкор”ни қабул қилди ва ўз уйида кичик ҳисобда зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягон гол муаллифи – Сардор Мирзаев учрашув якунлангач ўз таассуротлари билан бўлишди.

- “Бунёдкор” – “Локомотив”нинг асосий рақобатчиларидан бири. Ушбу клуб бизни миллий чемпионат ўйинларида ҳам таъқиб қилиб келмоқда. Шу сабабли бугунги баҳсга жуда жиддий ҳозирлик олиб боргандик. Қолаверса, “Бухоро”дан учралган мағлубиятдан сўнг бу гал ғалаба қозонмасак бўлмасди.

Бугун ғалабага эришганимиз яхши бўлди. Қолаверса, уйдаги ўйинда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик. Бу эса бизга жавоб баҳси олдидан бироз бўлса-да устунлик бериши тайин.

Секин-аста мавсум якунланиб боряпти. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Насиб этса, олдиндаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан якунлаб, ҳам Ўзбекистон чемпионлигини, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритмоқчимиз, - дейди маҳоратли футболчи клуб матбуот хизматига.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика