UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Сардор Абдураимов: "Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси бугун Тошкент йиғини доирасидаги илк назорат учрашувини ўтказди.

"Бунёдкор" рақиблик қилган баҳсда "газчилар" кичик 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Мазкур баҳсдан сўнг жамоанинг етакчиси Сардор Абдураимов championat.asia сайтига фикрларини билдирди. Шунингдек легионерга айланиши борасидаги хабарларга ҳам тўхталиб ўтди.

"Янги мавсумга жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Кўриб турганингиздек жамоада янги испаниялик мураббий иш бошлаган. Барибир талаблари ва услуби бизникиларга қараганда бошқача. Аввалги йилларга қараганда бу йил жамоада янгиликлар кўп, маълум бир ўзгаришларга қўл урилмоқда. Таркибга икки нафар легионер келиб қўшилди. Умумий қилиб айтганда жамоа яхши шаклланмоқда, дея оламан. Совринли ўринлар учун курашишга уриниб кўрамиз. Клуб раҳбарлари олдимизга аниқ мақсад қўйлишини айтишди. 

Тўғри, ўтган йили "Машъал" Про лигадан чиққани боис бироз қийналди. Қуйи лигадан элитага қайтганда мослашиш осон бўлмайди. Орадаги тўхталишлар ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Насиб қилса 2021 йилда яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Серхио Маринангели ҳимоядан ҳам паслар билан чиқишни, оддий тепиб юбормасликни таъкидламоқда. Ҳар бир узатмамизни самарасиз кетказмасликни талаб қиляпти. Услуби ва тактикаси кўпроқ испан футболига мослашганини кўришимиз мумкин. 

Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади. Қатар жамоаларидан таклиф борлигини раҳбаримиз айтди. Олдинда нима бўлишини вақт кўрсатади",- дейди Сардор Абдураимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика