UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  2 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  1 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  6 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  11 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0

Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал баҳслари ўзининг қизғин палласига кириб олди.

"Машъал" бу босқичда кучли рақиб сифатида қаралган "Нефтчи"дан устун келди ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Фарғонадаги беллашув қаҳрамони Сардор Абдураимов бу борада фикрлари билан бўлишди. 



"Алҳамдулиллаҳ бу учрашувда ғалаба қозондик. Жамоангиз сизнинг голингиз билан ғалаба қозонса икки карра хурсанд бўлар экансиз. Бу ёқимли албатта. Биз ғалабага чанқоқ ҳолда майдонга тушдик дея оламан. "Нефтчи"ни ўз майдонида ютиш қийин, бу ерда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари жамланган.

Жамоамизда реванш иштиёқчи кучли эди. Бу яхши имконият ҳисобланарди. Яхши тайёргарлик кўрдик, мураббийлар кўрсатмаларини бажардик. Гол урилган вазиятни машғулотларда ишлаганмиз. Стандарт вазиятдан ҳар доим ҳам ўхшайвермайди. Биз буни уддаладик. 

Ғалаба қозонишимиз учун ҳамма шароитларни максимал яратиб берган раҳбариятимизга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. "Машъал" мухлисларини ғалаба билан табриклайман",- дейди Сардор Абдураимов.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика