

Саудия Арабистони чемпионатида 15-ўринда турган “Ал Ҳалиж” Суаресга 18 ой учун 5,62 млн евро маош таклиф қилди. 35 ёшли форвард учун асосий даъвогар “Гремио” бўлиб турибди, аммо у ҳали якуний қарорни қабул қилмагани айтилмоқда.
Уругвайликнинг охирги клуби “Насьонал” бўлди ва у жамоа билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритиб, 12 баҳсда 5+3 натижа кўрсатди.



