Санья Погбага "Арсенал"га ўтишни тавсия қилди

Omonjon To`xtamirzayev
29 окт 2024
"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Бакари Санья хавбек Поль Погбага "канонир"лар сафига қўшилишни тавсия қилди.

Премьер-Лига Погба учун мос чемпионат ва мен уни "Арсенал"да кўришни истардим. У тажрибали, у ёш футболчилар билан бирга тўп тепишни ёқтиради, айнан шундай ҳолтада Погба ўзини яхши томондан кўрсата олади.

ЖЧ-2018 Поль жуда кучли эди, сабаби унга елкадош футболчилар, дўстлари бор эди. "Арсенал"да ҳам ҳозирда ёш, кучли жамоа шаклланган, мен эса уни бу футболкада кўряпман ва мухлислар Погбани яхши кўриб қолишади".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: thesun.co.uk