

"Уларнинг фарқи бор. Гвардиола кўпроқ тактикага эътибор қаратади. Менга унинг машғулотлари ёқарди, ундан кўп нарсани ўргандим. Гвардиола худди шахмат ўйнаётгандек тасаввур уйғонарди, чунки у футболчининг ҳар бир ҳаракатини ҳисобга олади.
Венгер учун техника муҳим. У машғулотларда кўп марта имтиҳон учрашувлари ўтказади ва ўрганилганни шу баҳсларда кўрсатишимизни истарди. Бу борада уни устоз десак ҳам бўлаверади" - дейди Саня.



